Москвадаги ётоқхоналардан бири олдида африкалик талабанинг жасади топилди. У қидирувга берилганди

Москвадаги ётоқхоналардан бири олдида африкалик талабанинг жасади топилди. У қидирувга берилганди

Москвада, Ярославл шоссесидаги ётоқхонанинг деразалари остида африкалик талабанинг жасади топилди. Бу ҳақда "Комсомолская Правда" хабар бермоқда.

Бурунди фуқароси, 31 ёшли Жуливе Макорока Москва давлат қурилиш институтида ўқиган. 22 октябрь куни кечқурун у ётоқхонадан дўконга чиқиб кетган ва қайтиб келмаган. Унинг йўқ бўлиб кетишидан хавотир олган қўшнилар ва дўстлари Жуливени излаб топа олмагач, чет эл фуқароси йўқолиб қолганлиги тўғрисида полицияга мурожаат қилишганди.

25 октябрь куни эрта тонгда қоровул ётоқхонага туташ ҳудудда буталар ичида талабанинг жасадига дуч келди. У Жуливе Макорока эди. Маълумотларга кўра, талабани ўлдириб, кейин буталар олдигача судраб келишган. 

Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 111-моддаси ("Қасддан баданга оғир шикаст етказиш, бепарволик натижасида жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлиш") билан жиноят иши қўзғатилди. Полиция талабани уриб ўлдирган жиноятчини қидирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!