Москвадаги террорчилар етакчиси ким эканлиги маълум бўлди

Москвадаги террорчилар етакчиси ким эканлиги маълум бўлди

Тергов тадбирларидан сўнг Москвадаги террорчилар етакчиси Шамсиддин Фаридуни эканлиги маълум бўлди – айнан у Туркияда бўлганида кураторлар билан боғланган. Пул эвазига одамларни оммавий ўлдиришга буйруқ берган ўша «воиз» билан ҳам Фаридуни алоқада бўлган.

ШОТ манбасига кўра, Фаридуни Москвага 4 март куни етиб келган. Айнан у кўрсатмалар олган ва қолган террорчиларга маълумот берган - «сабоқлар», ролларни тайинлаган ва уларга куратордан якуний режани тақдим этган. Режалаштириш бошланишидан олдин жангарилар бир-бирларини танимас эдилар, улар турли жойларда яшашган.

Фаридуни 7 март куни Крокусда пайдо бўлди - уни маҳаллий фотограф суратга олди. Умуман олганда, у Файзов билан террорчилик ҳужумидан олдин камида беш марта концерт майдонига ташриф буюрган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!