Москвада ботулизмни келтириб чиқариши мумкин бўлган 85 тоннадан ортиқ маҳсулот мусодара қилинди

Москвада ботулизмни келтириб чиқариши мумкин бўлган 85 тоннадан ортиқ маҳсулот мусодара қилинди

Мусодара қилинган ашёларнинг ярмидан кўпи аллақачон ёқиш заводида йўқ қилинган, дейилади Роспотребнадзор сайтида.

Москвада ботулизм касаллигини келтириб чиқарадиган 85 тоннадан ортиқ маҳсулот мусодара қилинди. Мусодара қилинган ашёларнинг ярмидан кўпи аллақачон ёқиш заводида йўқ қилинган, дейилади Роспотребнадзор сайтида.

Роспотребнадзорнинг Москва бўлими мутахассислари қўнғироқ қилиб, бир ярим мингдан ортиқ одам билан суҳбатлашди. Шу билан бирга, турли даражадаги ботулинум токсинидан заҳарланиш белгилари билан 94 киши аниқланган . Аниқланишича, барча жабрланувчилар «ЛокалКитчен» МЧЖга («Маҳалладаги ошхона») вакуумли қадоқдаги ловиядан лобио ва етказиб бериш хизматидан «Гастропорт» МЧЖга оркинос, ловия ва олма солинган салат буюртма қилган. 11 киши касалхонага ётқизилган, қолганлари шифокорлар назоратига олинган.

Биргина Москва шаҳрида 121 киши ботулизм аломатлари билан тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Улардан 55 нафарининг аҳволи оғир, шифохоналарда. Ботулизмга шубҳа қилинган ҳолатлар Москва вилояти, Қозон ва Нижний Новгородда ҳам қайд этилган.

Лаборатория текшируви учун 12 та манзилдан потенциал хавфли маҳсулотлар қолдиқлари олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!