Москва вилоятида катта ёнғин чиқди

Москва вилоятида катта ёнғин чиқди

Ёнғин Фрязино шаҳрида «Платан» илмий-тадқиқот институти биносида содир бўлди

Олов бинонинг бешинчи қаватдан саккизинчи қаватгача бўлган қисмини қамраб олган

Бинода камида 7 киши қамалиб қолган. Оловни ўчириш учун 100 дан ортиқ қутқарувчи ва 40 та техника жалб этилган.

Ҳалок бўлганлар сони 9 кишини ташкил этмоқда. Улар соат 14:30 дан буён деразада туриб, қутқаришларини кутган. Аммо ўт ўчирувчилар уларга етиб бора олмаган. Шундан кейин айримлар ўзини пастга ташлаган, қолганлар олов ичида ҳалок бўлган.

Бинода барча қаватларда ёнғин давом этмоқда, ҳудудда иккита ўт ўчириш вертолёти ишламоқда. Ёнғин майдони — 4500 квадрат метр.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!