Миср эҳромлари яқинидаги портлаш видеоси пайдо бўлди

Миср эҳромлари яқинидаги портлаш видеоси пайдо бўлди

Мисрдаги эҳромлар яқинида юз берган портлаш акс этган илк лавҳани Compact News ўз Twitter ида эълон қилди, деб ёзади Daryo.uz .

Видеода бомба портлаши оқибатида зарар кўрган автобус акс этган. Синиб тушган ойналар ва тешилган шиналарни, шунингдек, яқин орада вайрон бўлган ғишт деворни кўриш мумкин.

Аввалроқ Қоҳирада сайёҳлар автобуси яқинида портлаш юз бергани, оқибатда 14 йўловчи жабрлангани хабар берилган эди.

Кейинроқ жабрланганлар сони 17 кишига етди.

Портлаш Катта Миср музейи ва Гиза пирамидалари яқинида портловчи қурилма ишга тушиши туфайли юз берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!