Миллиардерлар қанча пулларининг баҳридан ўтишди?

Миллиардерлар қанча пулларининг баҳридан ўтишди?

13 сентябрь, сешанба куни дунёдаги энг бой миллиардерларнинг умумий бойлиги 93 миллиард долларга камайди. Бу АҚШда август ойи учун кутилганидан юқори бўлган инфляция маълумотлари эълон қилинганидан сўнг, АҚШ қимматли қоғозлар бозоридаги кескин пасайиш билан боғлиқ бўлган тўққизинчи энг юқори кўрсаткичдир.

Жефф Безос (Amazon) Bloomberg Billionaires Index иштирокчилари орасида энг катта зарар кўрди: унинг бойлиги 9,8 миллиард долларга камайди. Илон Маскнинг (Tesla) бойлиги 8,4 миллиард долларга камайди. Марк Цукерберг (Meta), Ларри Пейж Alphabet (Google), Сергей Брин Alphabet (Google) ва Стив Баллмер (Microsoft) 4 миллиард доллардан, Уоррен Баффет (Berkshire Hathaway) ва Билль Гейтс (Microsoft) мос равишда 3,4 миллиард ва 2,8 миллиард доллар йўқотди.

Бу бозорлар ва миллиардерлар учун бу йилги оғир кунларнинг навбатдагиси. Ўтган ой худди шу америкалик миллиардерлар гуруҳи 26 август куни АҚШ Федерал захира тизими раиси Жером Пауэллнинг саккиз дақиқалик нутқидан сўнг бир кун ичида 78 миллиард доллар йўқотди.

Умуман олганда, бугунги кунда дунёдаги энг бадавлат 500 кишининг бойлиги йил бошидагига нисбатан қарийб 1,2 триллион долларга кам. Цукерберг 68,3 миллиард доллар йўқотиб, бойлигининг тахминан 54 фоизини йўқотди, Binance бош директори Чангпенг Чжао эса 61 миллиард доллар ёки барча пулларининг 64 фоизини йўқотиша улгурди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!