Менинг “ковид” бўлганим ҳақида (ҳажвия)

A A A
Менинг “ковид” бўлганим ҳақида (ҳажвия)

Келинг, ҳадеб “ковид”нинг ваҳималаридан эмас, мутойибаларидан ҳам гаплашайлик. Хуллас, вирус янги чиққанда, палончи маҳаллада чиқибди, фалончи “дом”да аниқланибди, деган гаплар тарқала бошлади. Кимсан, бутун армия ўша “дом”ни гир айлантириб, қуроллар билан ўраб олди. Ўша хонадонга меҳмон бўлиб келган одамлар ҳам мезбонникида карантинда қолиб кетди. Ўзи айтишади-ку меҳмон биринчи куни олтин, иккинчи куни мис, учинчи куни... У ёғини ўзингиз биласиз...
Аввалбошда битта одамда аниқланса, “Тез ёрдам”чилар худди куёвнавкардай шовқин-сурон билан келиб, касал бўлмишни етти қават “чиммат”га ўраб олиб кетадиган, кейинроқ эса шифохоналар тўлиб кетганидан “ковид” бўлганнинг ўзи тиббиёт муассасасига борадиган бўлди. Энди манзарани қаранг, “ковид” кўчага чиқса, одамлар ажинани кўргандай ундан қочадиган бўлди...
Охири ким “ковид” бўлса, ўзини яккаласин, уй шароитида даволансин деган қарорга келинди. Бахтимдан айланай, айни шу вақтда ковид мени дўст билиб, ўзига улфат айлади. Менда аниқлангандан сўнг ишхонамдан ўнтасини анализга олиб кетишган. Аниқки, уларнинг биронтаси ҳам мени дуо қилмаган. Чунки мендан олдин ҳам улар ҳар уч кунда бурнига чўп суқтиравериб, зада бўлган-да...
Ижарада турган “ковид”га жуда қийин бўларкан. Турган жойим оилавий ётоқхона. Ошхонага кирсам, пичир-пичир гаплашиб турган хотинлар секин тарқалиб кетишади. Менга боққан нигоҳларида худди азроилни кўргандай ифода ҳукмрон. Ўзим тушундим. Тезроқ уйимга кетақолай. Бу ерда қолсам, ётоқхонадагилар гулдурос калтаклар остида барибир кўчага ҳайдаб солади, деб ўйладим.
Тўғри ота уйимга, қишлоққа йўл олдим. Йўлга чиқишдан олдин аёлимга ваҳима билан қаттиқ тайинладим. Ўзим “ваҳималар вазирлиги”да ишлайман-да...
– Хотин, ўта “қувониб” кетма. “Шодлик”дан юрагинг нақ ёрилиб кетмасин. Чунки “ковид” бўлиб қолибман. Тезда менга алоҳида бир хонани тайёрла! Бугун кечга насиб қилса, етиб бораман,-дедим.-Онам сўрасалар, сал шамоллаб қолибдилар, даволангани келяптилар экан деб айт, деб қўшиб қўйдим.
Она – она-да... Ишонмаган. Юраги така-пука бўлиб турган бир вақтда “Маҳалла” телеканалида тезкор хабарларда ковидга чалинганлар орасида каминанинг лавозими ҳам айтилган. Онам ие, бу одам менинг болам-ку, нимага касал бўлади, деб ваҳимага тушганлар... Нимага бунақа бўлади деб шоша-пиша дадамдан сўраганлар. Дадам бўлса: “Мен қайдан билай, ё телвизорни каттасиманми санга!”-деб уришиб берганлар.
Водийга, биласиз, хусусий автомашиналар қатнайди. “Ковид”ман десам, ким олиб кетади мен шўрликни?! Сувга тушган мушукдай ниқобимни тақиб, бурнимни тортиб туравердим. Бир вақт қаршимдан тадбиркорлик билан шуғулланадиган эр-хотин чиқиб қолди. Нархни келишдик. Мени олиб кетадиган бўлишди. Тавба, дейман, тақдир мен билан ўчакишяптими?!
Машинадаги тадбиркор йигит ниҳоятда ўзини авайлайдиган, ковид деса бир сапчиб тушадиган хилидан экан. Ёнида антисептика тўлдирилган идишдан ўзиям тўрттасини олвоган. Ҳар 15 дақиқада антисептикани бир юзига, бир қўлига, бир машинасининг рулларига сочади, артади. Оғзигаям сепиб юборадими-ей, “капресс” деб... Кейин хотинига беради. Хотини ҳам худди шу аҳвол...
– Ака, - дейди йигит, – ўзимизни асрамасак бўлмайди. Кўряпсиз, йўл юриб, пул топамиз. Ўзим бу масалада ниҳоятда эҳтиёткорман. Мана, худога шукур, шунинг учун ҳам ҳозиргача “ковид” бўлганимиз йўқ,-дейди шўрлик.
Мен эса ичимда: “Бўлмаган бўлсанг, энди бўласанлар-да!”-деворай дейман. Тавба-тавба, деб қўяман ўзимга ўзим. Шунақасиям бўладими? Эй худо, сал пала-партиш, рўдапороқ одамга учратсанг бўлмасмиди, нима бало, бу менинг “ковид”лигимни билиб, атайин қиляптими дейман яна...
Хуллас, уйимга етиб бордим. Боришим ҳам ваҳимали бўлди. Министрлар учун ҳам бунақа жой ҳозирлашмайдиёв. Оддий ота ҳовлимдаги кичиккина хонам гўё беш юлдузлик меҳмонхонадай жиҳозланган. Яшин тезлигида Тошкентдан “ковид” келди деган хабар тарқалди...
Жияним туман тиббиёт бирлашмасида ишлайди. У менга тезда бир хонадан жой тайёрлатди ва “Ака, биз борсак, жуда катта шовқин-сурон билан борамиз. Уйингиздан оёқда юриб чиқсангиз, одамлар носилкада олиб чиқиб кетди, икки кун ўтгач, ўлибди деб ҳам гап тарқатиб юбораверади. Шунинг учун ўзингиз нарсаларингизни тўрва халтага солингда, жимгина келиб, марказнинг орқа эшигидан кириб келаверинг”,-деди. Айтганинг тўғри дедим унга. Шунга кўра, аста нарсаларимни олиб, кўчага чиқдим ва бориб, ўғри мушукдай касалхонанинг орқа эшикчасидан кириб олдим...
Мен ҳақимдаги хабар аллақачон маҳаллада тарқалиб бўлган. Одатда мени кўриши билан саломлашишга чопадиган қўшнилар аста бош чайқаб қўйишади. Айримлар саломимга алик ҳам олмай, уйларига кириб кетади. Бир-иккисининг овози қулоғимга етиб келгандай ҳам бўлади: “Ўлиб қолмасмикан ишқилиб... Ранги анча олиниб қолибди...”.
Профилактика инспекторлари ҳам ўз ишини қотириб бажарган. Дарвозамга “Бу ерда қутурган ит яшайди!” дегандай “Ковидга чалинган”ми-ей бир нарса ёзувларни ёзиб, илиб кетибди. Қарабсизки, менинг уйим ҳам карантин. Қариндошлар, таниш-билиш, маҳалланинг қадами узилди. Икки кун ўтгач, маҳалладан гумбур-қасир тўй овози эшитиляпти. Хотиндан сўрадим:
Маҳаллада тўй бўляптими?
Ҳа. Холмирза ака тўй қиляпти ўғлига.
Бизни айтмадими?
Биз “ковид”миз-ку.
– Ҳа-я..-дейман ўзимга келиб.-Ҳа, тўйга чиқмасак, пулини беришимиз керак-ку. Берганмидинглар?
Пулиям, ўзиям қурсин, дейишибди,-дейди хотин илмоқдор қилиб...
Индамайман. Тавба, шунақасиям бўларканми дейман.
Кенжа қизимнинг гапи ошиб тушди ҳаммадан. “Ковид” бўлганимни эшитганлар ғамгин бўлса, у кулармиш. Сабабини сўрашса: “Энди дадам мени ташлаб, Тошкентига кетиб қолмайди. Шу ерда яшайди”,-дермиш...
Жиянларим мени жуда яхши кўришади. Мен эса уларни. Ҳаммасини исмини айтмай, ўғлим, қизим деб чақираман. Тошкентдан борсам қўлимда ул-бул билан бораман. Ҳаммаси қовоғарини талаган чумолидай мени ўраб олади. Кейин яна бир одатим бор. Ёшим қирқдан ошган бўлса ҳам, вақтимни болажонлар билан ўтказаман. Улар билан ўйнайман, югураман, чопаман, расмлар чизаман, спектакль қўйиб бераман... Чунки улар беғубор-да, катталар билан ўтирсанг, ғийбатдан бўшамайсан. Болалар ва катталар суҳбати бир-бирига тескари гўё. Гўдаклар билан диллашсанг, гуноҳларинг тўкилгандай енгиллайсан, катталарнинг ғийбатли даврасида эса тоғдай гуноҳларни бўйнингга илиб, тобора оғирлашасан...
“Ковид” қурғур мен ва фарзандларим, жондек азиз жиянларим ўртасига ҳимолай тоғини думалатиб қўйди денг. Ҳовлига чиқишдан олдин бақираман: “Мен чиқяпма-а-а-н!”. Бу овоз жиянларимга энди жондан азиз амаки ёки тоға эмас, балки “ёвуз Бамбр”нинг овозидай эшитилади. Ҳовлидаги майин, хотиржам оёқчалар товуши пала-партиш дупур-дупурларга аралашиб кетади. Чиқсам, болалар тугул ҳовлида зоғ ҳам қолмайди. Энди жимянларим уй ичига кириб олган, ўзларининг деразаларидан менга мўлтираб қараб турган бўлишади. Мен ўзимни гўёки аквариумга ташлаб қўйилган шимолий қутб пингвини каби ҳис қиламан. Болажонлар мени ҳайрат билан томоша қилиб туришади. Шу пайт “артист”лигим тутиб кетади, уларнинг ҳайратини ошириш учун мен ҳам турли беўхшов қилиқлар қилиб қўяман. Кўзларимни олайтираман, юзларимни қийшайтираман, панжаларимни катта очиб, гўёки ҳозир сенларни тутиб оламан дегандай бўламан. Улар бундан ҳам ҳайрат, ҳам қўрқув, ҳам қувонч аралаш қичқириб юборишади. Жажжилар билан шунақа “гаплашаман”. Улар мени токи ҳожатхона, қўл ювиш жойига бориб, қайтиб, уйга кириб кетгунимча ана шундай ҳолда кузатиб туришади. Уйга, хонамга кирганимдан сўнг ҳовлида яна қувноқ оёқчалар товуши жаранглайди...
Кенжа қизим анчагина эрка, анчагина шум-да. Онасининг кўзини шамғалат қилиб, дупур-дупур қилиб, хонамга кириб келади. Ҳайдасам ҳам чиқмайди. Бор, анави ёққа, мен “ковид”ман десам, нима бўпти дейди. Устимга чиқиб олиб, от қилиб минади, маскангни олиб ташла деб тихирлик қилади. Тортади. Мен эса маскани қайта-қайта тақиб қийналаман. Қиқир-қиқир кулади. Онаси киради-ю, бўри қуённи қўлга туширгандай чирқираб йиғлашига ҳам қарамай судраб олиб чиқиб кетади...
Хотин дегани вафодор бўлса, қувониб кетасан киши. Эримни юзига қандай қарайман. У “ковид” бўлса, менга соғ юриш ҳаром деб, қаранг, у ҳам “ковид” бўлиб олибди-да... Бурни пинғиллаб, аксириб юрди. Менинг ҳам меҳрибонлигим тутиб, унга дориларимдан илиндим. Аммо менга ўхшаб ётмади. Оёқда ўтказди. Овқат қилди, кир ювди. Менга қаради. Аёлнинг жони қирқта эмасми, тузалиб кетди. Мен эса ҳайрон:
Онаси, тезда тузалиб кетдингми?
Ҳа, ўлади деб ўйлаганмидингиз?-сўрайди хотин.
Ҳа, йўқ,-дейман хаёлчан.
Хомтама бўлманг, ўладиган аҳмоқ йўқ...
Одамнинг миясига бунақа вақтда ғалати хаёллар келади.
– Хотин, агар менга бирон нарса бўлса, сендан розиман. Сен ҳам мендан рози бўлгин...-дейман хотинга.
Хотин умринг узоқ бўлгур ажойиб-да.
– Бу нима деганингиз, ўлсангиз рози эмасман, уйни ким қуради, кредитни қандай тўлайман. Болаларни жой-жойига қўйиш керак...
Унинг бу гапларидан кейин иситмам кўтарилиб кетади. Мени “ковид”мас, сен ўлдирасан дейман унга...
Уйимиз карантин бўлиб, кўчага чиқолмай қолдик. Қариндошлар барака топишсин. Уйимиз олдига номаълум аскар қабрига гул қўйгандай, сабзавот, озиқ-овқат қўйиб кетишади. Шу билан рўзғор бутланади.
Ошналар уйга келмай, телефонда ҳол сўрашади. Оғайнилар: “Хавотир бўлма, ўлмайсан, ёмонга ўлим йўқ!”-деб кулишади. Ижодкор дўстларнинг топқирлигини қаранг. Азза-базза биз ҳам шеър ёзиб турамиз. Баҳодир Обид деб ўзимизга тахаллус ҳам қўйиб олганмиз. Ижодкор жўралар ҳазиллашиб, тахаллусимизни Баҳодир “Ковид” деб ўзгартириб ҳам қўйишибди. Оббо тушмагурлар-ей...
Йўлчивой деган дўстимиз бор. Жуда содда, кўнгли тоза йигит. Касал бўлганимдан сўнг телефон қилмай қўйди. Ҳа, десам, жўралар унга “Боҳога телефон қилма, ковид ҳозир телефондаям юқяптийкан”,-дейишибди. Содда дўстим касали юқиб қолмасин деб телефон қилмабди менга...
Ана шунақа гаплар. Бу каби мутойибаларни айтсангиз, тугамайди. Тожвирус деб аталган ковид касаллиги ҳам Худонинг бир синови. Иншооллоҳ, бу дард ҳам барҳам топади. Айтишади-ку, дардни берган чорасини ҳам беради деб. Шуниси аниқки, бу касаллик барчамизга шукур ва сабр, эзгу ният, солиҳ амал билан яшамоқликни яна бир бор эслатди.
Тузалганим шарафига тўрт қатор шеър ёздим. Уни сизга ҳам илиндим:
Мен сенга қойилман, коронавирус,
Жигарни жигардан айладинг йироқ.
Қанча узоқлашса, шунчалар яқин,
Қадрдон, меҳрибон айладинг бироқ.


Баҳодир ОБИД


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Гўшт нархи кескин ошмоқда

Ўзбекистонда гўшт нархи сўнгги вақтларда сезиларли қимматлашди.

ЖЧ-2026ни ўтказиб юборадиган энг қиммат футболчилар рейтинги тузилди

Transfermarkt мутахассислари ўзига хос рейтингини эълон қилишди.

Трамп Саудия шаҳзодаси ҳақида кескин баёнот қилди

Дональд Трамп Муҳаммад ибн Салмон ҳақида кескин ва баҳсли баёнот берди.

Туркия АҚШни огоҳлантирди!

Агар курдлар Эронга қарши ҳужумларда иштирок этса, дарҳол ҳарбий жавоб бўлади.

Россия Украина борасида Жанубий Кореяни жиддий огоҳлантирди

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди.

"Бу ёлғон. Мен унинг гапларини эшитдим ва..."

Ушбу баёнот Парижда бўлиб ўтган "G7" давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувидан сўнг оммага олиб чиқилди.

Ўзбек клубларига миллиардлар ажратилди

Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.

Россия яқинлашмоқда

DeepState таҳлилий ресурсининг янгиланган маълумотларига кўра, Россия қўшинлари Донецк вилоятининг бир қатор ҳудудларида олдинга силжиган.

ОАВ: Саудия Арабистони уруш сабаб АҚШга чақириқ билан чиқди

Бу ҳақда The Guardian Саудия разведка манбасига таяниб хабар берди.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Нетаньяху Исроилдан қочиб кетди

У Эрон баллистик ракета отишидан олдин қочишга улгурибди.

Эрон ҳаммани ва ҳамма нарсани бомбардимон қилмоқда

Эрон ОАВларининг хабарларига кўра, Баҳрайндаги Америка объектлари ва базаларида 8 тадан ортиқ кучли портлашлар юз берган.

Кремль Зеленскийни "қўшинларни олиб чиқишга" чақирди

Бу ҳақда Россия Федерацияси президенти матбуот котиби Дмитрий Песков баёнот берди.

Техпаспорт эндиликда 5 йилга берилади

Ўзбекистонда янги тартиб жорий этилди.

Эрон олий раҳнамоси Мужтабо Хоминаий Москвада эмас

Дипломатнинг таъкидлашича, мвзкур урушда мағлуб бўлган тақдирда ҳам, эронликлар буни мағлубият деб қабул қилмайди.

Буданов Хорлидаги терактда айбдор деб топилди

Янги йил оқшомида Украина Қуролли Кучлари Херсон вилояти Хорли шаҳридаги кафе ва меҳмонхонага 3та дрон билан ҳужум қилган эди.

Трамп Эрон сулҳ сўраганини айтди. Теҳрон жавоб қайтарди

АҚШ президенти Доналд Трамп бугун Теҳрон Вашингтондан сулҳ сўраганини эълон қилди.

Трампнинг баёноти: Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмайди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ядровий қуролга эга бўлмаслигини қатъий таъкидлади.

Тошкент ва Сирдарёда «Умра» билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида «Умра» зиёратига юбориш билан боғлиқ бир қатор фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Туркияда муҳожирлар қайиғи чўкди: камида 18 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.

Хитой ва Покистондан ташаббус: Эрон атрофидаги урушни тўхтатиш режаси таклиф этилди

Хитой ва Покистон Эрон атрофидаги можарони бартараф этиш мақсадида қўшма тинчлик ташаббусини илгари сурди.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

Европадан танқид: Зеленский маблағларни жуда тез сарфламоқдами?

Европа Иттифоқи доирасида Украинага ажратилаётган маблағлар юзасидан танқидлар янграмоқда.

Axios: АҚШ ва Эрон Ҳўрмуз бўғозини очиш эвазига сулҳни муҳокама қилмоқда

Axios маълумотига кўра, АҚШ ва Эрон Ҳўрмуз бўғозини очиш шарти билан сулҳни назарда тутувчи эҳтимолий келишувни муҳокама қилмоқда.

Оила фаровонлиги ва гендер тенглик — бир мақсад, бир йўл

Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.

Хоразмда пайвандлаш ускунаси ичига яширилган героин фош қилинди

Айни пайтда мазкур жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Андижонда қалбаки дори воситалари тайёрловчи 3 та яширин лаборатория аниқланди

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

Исроил ҳужумларида Ливанда ҳалок бўлганлар сони 1 247 нафарга етди

Сўнгги 24 соатда Исроил қўшинлари Ливан ҳудудига амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида камида тўққиз киши ҳалок бўлди.

НАТО: Ҳамиша иттифоқчиларимизни ҳимоя қилиш учун зарур чораларни қўллаймиз

НАТО бугунги кунда Ирондан Туркияга йўналтирилган ракетани ишга тушириш ҳолатига муносабат билдирди.

Озарбайжонда фожиавий воқеа: эркак онасини ўлдириб, ўзини ёқиб юборди

Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.

АҚШдан Эронга огоҳлантириш: барча дрон ва ракеталарни тўхтатиш керак

АҚШ давлат котиби таъкидлашича, Эрон барча турдаги дронлар ва ракеталарни ишлаб чиқаришни тўхтатиши шарт.

Европа Иттифоқига жиддий айблов: Украина ҳужумлари учун ҳаво ҳудуди очилганми?

Европа Иттифоқи Украинага Россияга қарши ҳужумларда билвосита ёрдам бераётганликда айбланмоқда.

Эрондан огоҳлантириш: Ҳормуз бўғозидаги ҳар қандай провокация вазиятни кескинлаштиради

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Ҳормуз бўғозидаги ҳар қандай провокация минтақадаги вазиятни янада оғирлаштириши мумкинлигини билдирди.

Россиядан чақириқ: Яқин Шарқдаги урушни зудлик билан тўхтатиш керак

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Форс кўрфази мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот ўтказиб, Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди.

Эрондан жиддий айблов: гуманитар самолётга ҳужум ортида АҚШ ва Исроил борми?

Эрон Fars ахборот агентлиги орқали АҚШ ва Исроилни гуманитар ёрдам олиб кетаётган фуқаролик самолётига ҳужум қилганликда айблади.