Россияда мамлакат Адлия вазирлиги томонидан юритиладиган «чет эл агентлари» реестри яна кенгайтирилди. Янги номлар орасида Украинанинг «Наш выход» жамоат ҳаракати, сиёсатчи Павел Елизаров, блогер Николай Росов, журналистлар Валерий Поташов ва Даря Литвишко, «Свободная Якутия» жамғармаси ҳаммуассиси Раиса Зубарева бор.
«Наш выход» ҳаракати бедарак йўқолган ёки асирга тушган россиялик ҳарбий хизматчиларни қидиради. Николай Росов Санкт-Петербург давлат университетининг тарих факултети битирувчиси, тарихий мавзуларда онлайн стримлар олиб боради. Раиса Зубарева вакили бўлган «Свободная Якутия» жамғармаси Якутия мустақиллиги тарафдори. 2023 йилда жамғарма ҳам «чет эл агентлари» рўйхатига киритилган.
Валерий Поташов — карелиялик журналист, 2022 йилдан — «Новая газета»нинг доимий муаллифи. Уч кун олдин ФСБ ходимлари «Револьт-Центр» иши доирасида унинг квартираси ва далаҳовлисида тинтув ўтказган.
Павел Елизаров марҳум россиялик мухолифат етакчиси, Россия Федерацияси ҳукумати раисининг собиқ биринчи ўринбосари Борис Немцовнинг собиқ ҳамкори. Даря Литвишко — РЗВРТ YouTube каналининг бошловчиси.
Россия Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, уларнинг барчаси, жумладан, Россия Федерацияси ҳукумати қарорлари ва сиёсати ҳақида ёлғон маълумот тарқатган, хорижий ташкилотлар билан алоқа қилган, «чет эл агентлари» материалларини тарқатган ва «махсус ҳарбий операция» (Россиянинг Украинага қарши уруши) деб аталувчи амалиётга қарши чиққан.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.