БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти 2024 йилда энг оммабоп 10 та давлат рўйхатини эълон қилди. Дунёдаги энг машҳур сайёҳлик йўналиши Франция бўлиб, мамлакатга 102 миллион сайёҳ ташриф буюрган. Париж ва Лазур соҳили (Кот-д’Азур) шаҳарлари айниқса юқори талабга эга, деб ёзади DW.
Иккинчи ўринда ўтган йили 93,8 миллион сайёҳ ташриф буюрган Испания жойлашган. Сўнгги пайтларда мамлакат аҳолиси оммавий туризмга қарши тез-тез норозилик намойишларини ўтказмоқда.
АҚШ 72,4 миллион сайёҳ билан Испаниядан кейинги ўринни эгаллади.
Германия энг кўп сайёҳлар ташриф буюрадиган давлатлар орасида тўққизинчи ўринни эгаллади. БМТ маълумотларига кўра, сайёҳларни бу мамлакат шаҳарлари ва диққатга сазовор жойлари ранг-баранглиги ўзига жалб қилади. Улар орасида Кёльн собори ва Нойшванштайн қамали айниқса машҳур.
2024 йилда 10 та энг машҳур сайёҳлик йўналишларининг тўлиқ рўйхати қуйидагича:
Франция
Испания
АҚШ
Туркия
Италия
Мексика
Хитой
Буюк Британия
Германия
Япония
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания ва Италиянинг бир қанча шаҳарларида сайёҳлар сонининг ҳаддан ташқари кўпайишига қарши намойишлар ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Намойишчилар сайёҳлар сонини камайтиришни талаб қилишди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.