Очиқ манбаларга кўра, АҚШ Исроил учун самолёт ва вертолётлар инфратузилмасини, шунингдек, бошқа ҳарбий объектларни қурмоқда. Бу ҳақда Haaretz хабар берди.
🇺🇸 Жорий лойиҳалар қиймати 250 миллион доллардан зиёд, келажакдаги лойиҳалар эса 1,5 миллиард доллардан ошиб кетиши кутилмоқда.
АҚШ армиясининг муҳандислик корпуси снарядлар омборлари, ёнилғи қуйиш станциялари ва Исроил ҳарбий базалари учун бетон иншоотлар қуриш бўйича пудратчиларни жалб қилмоқда. Ҳужжатларда айтилишича, АҚШ шунингдек, аэродромлар ва бошқа биноларни таъмирлаш ишлари учун ҳам тендер эълон қилган.
Boeing KC-46 ҳаво танкерларини жойлаштириш учун ангарлар, устахоналар ва омборлар қуриш лойиҳаси — 100 млн доллардан зиёд.
CH-53K вертолётлари учун инфратузилма қурилиши — 250 млн доллар.
Снаряд ва ўқ-дори сақлаш бинолари учун қурилиш тендери — 100 млн доллар.
Яна бир тендер 7 йилга мўлжалланган бўлиб, қиймати 900 млн доллардан ошмаслиги керак. Унда техник хизмат, таъмирлаш, бузиш ва инфратузилмани яхшилаш ишлари назарда тутилган.
📌 Барча лойиҳалар чет эл ҳарбий маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. Исроил ҳар йили АҚШдан 3,8 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам олади.
2023 йил 7 октябридан кейин эса мамлакат қўшимча 18 миллиард доллар миқдорида ҳарбий ёрдам олган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.