Австралияда Talisman Sabre номи остида мисли кўрилмаган ҳарбий машғулотлар бошланди ва унда Ғарбий Европа ҳамда Ҳинд-Тинч океани минтақасининг кўплаб давлатлари иштирок этмоқда. Сидней кўрфазидаги очилиш маросимида АҚШ ва Австралия ҳарбий кучлари бош қўмондонлари иштирок этди.
Шу куннинг ўзида Австралия илк бор Американинг PC30 HIMARS тизимларини синовдан ўтказиб кўрди.
Жорий йилда ўқув машғулотлари уч ҳафтада давом этиб, 4 августда якунланади. Унда 19 та давлат, жумладан, Франция, Германия, Жанубий Корея ва Япониядан 35 минг ҳарбий хизматчи иштирок этади. Малайзия ва Ветнам кузатувчи сифатида қатнашмоқда.
Ўқув машғулотлари давомида иштирокчи давлатлар кўплаб манёврларни машқ қилади. «Жанговар ўт очиш ва дала машқларидан бошлаб десант тушириш, қуруқликдаги қўшинлар ва жанговар авиация манёврларигача. Talisman Sabre бутун дунё ҳарбий хизматчиларини бирлаштириб, уларга денгизда, қуруқликда, ҳавода, космик ва кибер ареналарда машқ қилиш учун ажойиб имконият тақдим этади», - деб ёзади Австралия мудофаа саноати вазири Пэт Конрой.
Talisman Sabre бу — икки томонлама йирик ҳарбий ўқувлар бўлиб, 2005 йилдан бери АҚШ ва Австралия ўртасида мунтазам ўтказиб келинади.
Одатда улар Австралия ҳудудида икки йилда бир маротаба ташкил этилади. 2015 йилдан бошлаб ўқувларга Япония ва Янги Зеландия ҳам қўшилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.