АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Украинада абадий тинчликни таъминлашга интилаётганига ишонтирмоқда.
Бу ҳақда у Оқ уйда НАТО бош котиби Марк Рютте билан учрашувда маълум қилган.
"Биз абадий тинчликни истаймиз" - деди Америка етакчиси Украина атрофидаги вазиятни шарҳлар экан.
Шу билан бирга, у Москва ҳам, Киев ҳам можарони ҳал қилиш имконини берадиган параметрларни аллақачон билиши ҳақида фикр билдирди. "Бундан ташқари, бизда ҳар икки томонга маълум бўлган маълум параметрларимиз бор. Ва биз нима қилиш кераклигини аллақачон биламиз", - деди Трамп.
Унинг фикрича, Россия ва АҚШ Украина масаласида бир неча бор келишиб олишлари мумкин эди. "Мен бизда келишув борлигини тўрт марта ҳис қилдим. Бу Трампнинг уруши эмас. Биз уни тугатиш учун келдик. Бунда ғолиблар бўлмайди. Бу ҳар қандай нуқтаи назардан ҳам барҳам топадиган масала", - дея даъво қилди АҚШ президенти.
Унинг таъкидлашича, Россия-Украина можароси учун жавобгарлик биринчи навбатда ўзидан олдинги давлат раҳбари Жо Байден зиммасига тушади. "Бу Байден ва бошқалар эди. Бу жуда ачинарли ҳолат", - деди Трамп.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.