Вашингтон Ислом Республикаси ҳудудида уранни бойитишдан бош тортиш шартини қўйса, Эрон АҚШ билан музокараларга рози бўлмайди.
Бу ҳақда Эрон олий раҳбарининг халқаро масалалар бўйича маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятий маълум қилди.
"Улар Эрон бойитишни тўхтатиши керак, дейишади, бу бизнинг қизил чизиқларимиздан бири ва агар музокаралар бойитиш тугаши билан шартланган бўлса, бундай музокаралар албатта бўлмайди", - деди Вилоятий.
Эслатиб ўтамиз, 12 июль куни Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Теҳрон Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) билан ҳамкорликни тўхтатаётгани йўқ, лекин бу бошқа шаклда бўлишини айтган эди. Унга кўра, агентлик сўровлари энди Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши томонидан индивидуал тартибда кўриб чиқилади. Хавфсизлик масалалари ҳам ҳисобга олинади.
2 июль куни мамлакат президенти Масуд Пезешкян МАГАТЭ билан ҳамкорликни тўхтатувчи фармонни имзолади. Парламент спикери ўринбосари Ҳамид-Ризо Ҳожи Бабайнинг тушунтиришича, бу қарор махфий маълумотларнинг сизиб чиқиши билан боғлиқ.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.