Мексикадаги меҳмонхонада отишма содир бўлди. Бир сайёҳ ўлди

Мексикадаги меҳмонхонада отишма содир бўлди. Бир сайёҳ ўлди

Мексиканинг Кинтана-Ру штатидаги Xcaret меҳмонхонасида юз берган отишмада 3 нафар сайёҳ жароҳат олди, улардан бири шифохонада вафот этди. Бу ҳақда жамоат хавфсизлиги котиби Лусио Эрнандес Гутиеррез маълум қилди.

«Xcaret меҳмонхонасида содир бўлган бахтсиз ҳодисадан сўнг уч нафар жабрланувчи зудлик билан касалхонага етказилди, афсуски, у ерда бир киши вафот этди», деб ёзди у Твиттерда.

Маълум бўлишича, меҳмонлар ўртасидаги жанжалдан кейин номаълум шахс ўт очган. У сўнг қочиб кетган.

«Мувофиқлаштирувчи гуруҳ қўмондонлиги уни қўлга олиш бўйича тезкор операцияни бошлади, биз тезкор ҳибсга олишда ёрдам берадиган ҳар қандай маълумот учун чуқур миннатдорчилик билдирамиз», — дея қўшимча қилди расмий.

Кейинроқ у гумонланувчининг хавфсизлик камерасидан тушган суратини жойлаштирди. Бу спорт костюмидаги йигит. Унинг қўлида тўппонча бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!