Мексикада рўй берган қуролли ҳужумда етти киши ҳалок бўлди

Мексикада рўй берган қуролли ҳужумда етти киши ҳалок бўлди

Мексиканинг Херес-де-Гарсия-Салинас шаҳрида бир гуруҳ номаълум шахслар барга қуролли ҳужум уюштирди, натижада етти киши ҳалок бўлди, олти киши яраланди.

Бу ҳақда шаҳар маъмуриятининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълумот пайдо бўлди.

Хабарда қайд этилишича, ҳужум юзасидан вилоят прокуратураси тергов бошлаган. Иш бўйича қўшимча тафсилотлар ҳозирча мавжуд эмас.

Шаҳар мери Хосе Умберто Саласар Контрерас ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

“Херес ҳукумати рўй берган воқеалардан чуқур қайғуда", — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!