Мексикада "Дельта" бўрони: 200 мингдан ортиқ аҳоли электр энергиясиз қолди

Мексикада "Дельта" бўрони: 200 мингдан ортиқ аҳоли электр энергиясиз қолди

Мексика кўрфазига "Дельта" бўрони ёпирилди.

Оқибатда Юкатан ярим оролида 40 мингга яқин одам хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди, 200 мингдан ортиқ аҳоли офат туфайли электр энергиясиз қолди.

Қурбонлар ва яраланганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Довул кўплаб дарахтларни қулатиб, йўлларни тўсиб қўйган. Шамолнинг тезлиги соатига 175 км га етган.

Бўрон айни вақтда ўз йўналиши ўзгартирган ва яқин кунларда "Дельта" бўрони AҚШ материкини ҳам қамраб олади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!