Маймунчечак ёш болалар орасида ҳам кенг тарқалмоқда — ЖССТ
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) болаларнинг маймунчечак билан касалланганлигини қайд этди. Бу ҳақда 6 июль, чоршанба куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти фавқулодда вазиятлар дастури чечак котибияти раҳбари Розамунд Льюис брифингда маълум қилди.
Болаларда маймунчечак билан касаллангани ҳақида хабарлар бор, деди у. Унинг аниқлик киритишича, бугунги кунда хасталанган болаларнинг учдан бир қисми 10 ёшгача бўлган болалар, ярми эса беш ёшгача бўлган болалардир.
Льюиснинг сўзларига кўра, ёш болаларга хасталик "уйда таъсир қилиш" орқали юқиши мумкин. Унинг қўшимча қилишича, 18-19 ёшли беморлар орасида маймунчечак юқиши масаласи ҳали ҳам очиқ.
Сўнгги пайтларда дунёнинг 58 мамлакатида маймунчечакнинг 6 мингдан ортиқ ҳолатлари аниқланган, инфекциянинг тарқалиш йўллари эса мутахассисларга тўлиқ тушунарли эмас.