Машҳур спортчи Мурод Хонтўраев қўлга олинди

Машҳур спортчи Мурод Хонтўраев қўлга олинди

“UzNews.uz”нинг ишончли манбалари хабарига кўра, кикбоксинг, қўл жанги, универсал жанг, қоидасиз жанг спорт турлари бўйича чемпион Мурод Хонтўраев қамоққа олинди.

Бир-биридан мутлоқо бошқа-бошқа манбаларнинг айтишича, Мурод Хонтўраев 21 июнь куни Юнусобод туманида ҳибсга олинган.

Мурод Муҳаммадусмонович Хонтўраев 20 июнь куни тунда тан жароҳати, яъни кўкрак қисмига “пичоқ” (ўткир тиғли жисм) билан зарба берилгани жароҳати сабаб Юнусобод туманидаги собиқ 17-шаҳар шифохонаси, ҳозирги 7-ШКШга ётқизилган.

Биздаги маълумотларга кўра, Мурод Хонтўраев Тошкент шаҳар ИИББ га олиб кетилган ва шу кунга қадар сўроқ қилинмоқда.

Айтиш керакки, Мурод Хонтўраев “иши”да кўплаб фуқаролар ҳам ҳибсга олингани маълум қилинди.

Ҳозирча у тан жароҳати етказишда айбланмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расман маълумот бергани йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!