Машҳур қўшиқчи клип суратга олаётганида ўзини ўлдириб қўйди!

Машҳур қўшиқчи клип суратга олаётганида ўзини ўлдириб қўйди!

Америкалик таниқли қўшиқчи Жастин Картер яқинда мамлакат бўйлаб гастролга чиқмоқчи эди, аммо бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди.

Қўшиқчи Хьюстонда янги клип суратга олиш жараёнида қуролдан фойдаланди. Кейин қуролни ғилофига солаётганида эса тўсатдан отилиб ўтди. Ўқ эса тўғри қўшиқчининг бошига тегди ва у вафот этди.

Foxnews нинг ёзишича, Картер мартда янги клип суратга олган ва у Ютубе да 180 000 мартадан ортиқ кўрилган. Қолаверса, қўшиқчи 9 та штатга гастрол сафари уюштириш борасида шартнома ҳам имзолаганди. Аммо бу амалга ошмай қолди.

Жастин онасининг айтишича, ўғли яхши инсон бўлган, хайрия ишлари билан шуғулланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!