Машҳур “Кальмар ўйини” сериалининг қаҳрамонларидан бири жинсий зўравонликда айбланмоқда

Машҳур “Кальмар ўйини” сериалининг қаҳрамонларидан бири жинсий зўравонликда айбланмоқда

Сериал сўнгида яширин ташкилотчи бўлиб чиққан 78 ёшли О Ён Су 2017 йилда бир аёлга нисбатан номақбул ҳаракатлар содир этганликда гумон қилинмоқда.

Бу ҳақда Жанубий Корея прокуратурасига таяниб, “Рёнхап” агентлиги ёзмоқда.

Жабрланувчи 2021 йил охирида полицияга мурожаат қилган, О Ён Су айбловларни рад этган ва шу йилнинг апрелида иш ёпилган. Аммо кейинроқ аризачининг илтимосига биноан тергов қайта бошланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!