Машҳур Голливуд актёрининг оиласи даҳшатли хавф остида қолди. Бунга эса унинг рафиқаси сабабчи

Машҳур Голливуд актёрининг оиласи даҳшатли хавф остида қолди. Бунга эса унинг рафиқаси сабабчи

Америкалик актёр турмуш ўртоғининг янги фаолияти туфайли оиласининг хавфсизлигидан хавотирда. Маълум бўлишича, актёр Жорж Клунинг рафиқаси Амал Клуни яқиндагина террористик гуруҳга қарши Франция судига даъво аризасини топширган.

Маълумки, Клуни хоним кўп йиллар давомида адвокат сифатида муваффақиятли иш олиб борган. Суд жараёнларида Амал Клуни кўплаб машҳур шахсларни ҳимоя қилган, улар орасида таниқли сиёсатчилар ҳам бор эди.

Яқинда Амал Клуни террористлар гуруҳига қарши даъво аризаси билан янги иш олиб боришга қарор қилди.

Хотинининг янги фаолияти ҳақида гапирар экан, Жорж Клуни хавфсизлик муаммоларига дуч келиши ҳамда одатдаги турмуш тарзини ўзгартириши кераклигини маълум қилди. Ваҳоланки, энди эр-хотинлар ўз фарзандлари билан шаҳар боғида тинчгина сайр қила олишмаяпти, жангарилар қасос олишлари мумкинлигидан ташвишланишмоқда.

Бундан ташқари, бир неча кун олдин Амал Клунининг ҳамкасби ўлдирилди. Шу боис актёр хотинининг ҳаёти сабаб жуда қаттиқ хавотирда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!