Марказий Осиё давлатлари — коррупция энг кўп “гуллаган” мамлакатлар сафида

Марказий Осиё давлатлари — коррупция энг кўп “гуллаган” мамлакатлар сафида

Бу ҳақда “TRACE International” тадқиқотларида маълум қилинди. Қайд этилишича, коррупцияга қарши чоралар самарадорлиги бўйича қўшниларимиз — Туркманистон 194 давлат орасидан 193-ўринни эгаллаган. Шимолий Корея эса одатдагидек яққол аутсайдерга айланган.

Мазкур рўйхатдан Марказий Осиё минтақасида Қозоғистон 123, Қирғизистон 130, Ўзбекистон 150 ва Тожикистон 174-поғоналардан жой олди.

Ушбу давлатлар антикоррупция борасидаги танг аҳвол ҳақидаги маълумотларга қандай “реакция” билдириши (кўпинча “ноль” муносабат бўлади, бунга эса ўрганиб ҳам қолдик) эса муҳим эмас. Муҳими, институционал ўзгаришлар эмас, амалда аниқ ва қатъий қадам қўйиш қачон бошланишида. Биз эса кутишда давом этамиз.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!