"Мариупол ҳимоячиларини қутқариш учун, биринчи навбатда, учинчи томондан ёрдам керак"- "Калина"

A A A
"Мариупол ҳимоячиларини қутқариш учун, биринчи навбатда, учинчи томондан ёрдам керак"- "Калина"

Азов полки қўмондони ўринбосари Святослав "Калина" Паламарнинг фикрича, Мариупол ҳимоячиларини қутқариш учун, биринчи навбатда, учинчи томондан ёрдам керак.

“Бу ерда расмийларнинг ўзлари нимадир қила олмайди, бизга учинчи томоннинг ёрдами керак. Халқаро ҳамкорлар кафолатлари, Путинга босим... У тинч аҳолини эвакуация қилишга рози бўлган бўлса, унда қолганларни ҳам олиб чиқиш имконининг эҳтимоли мавжуд. Ҳаммаси ташқи босимга, у билан гаплаша оладиган, таъсир қила оладиган давлатларга боғлиқ”, — деди у.

Унинг сўзларига кўра, вазият оғир.

“Йигитлар ўлаяпти, бизда дори-дармонлар етишмаяпти. Биз операцияни анестезиясиз қилишимизга тўғри келяпти... Агар учинчи томондан ҳеч ким ҳарбийлар учун ҳаракат қилмаса, бу фалокат бўлади ", — дея огоҳлантирди "Калина".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!