Марҳум Андрей Кубатиннинг мурожаати қондирилгани маълум қилинди (ФОТО)

Марҳум Андрей Кубатиннинг мурожаати қондирилгани маълум қилинди (ФОТО)

Олий суд Facebook ижтимоий тармоғида Клара Сахарова томонидан эълон қилинган видеомурожаат юзасидан маълумот берди.

Марҳум Андрей Кубатиннинг мурожаати қондирилгани маълум қилинди (ФОТО)

"Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига даъво ариза билан марҳум А. Кубатин 2020 йил 25 сентябрь куни мурожаат қилиб, 1 000 000 000 сўм маънавий зарарни ҳамда суд ҳаражатларига кетган 446 000 сўм ва почта ҳаражатлари учун кетган 16 000 сўм моддий зарарни Тошкент шаҳар ҳокимияти Молия бош бошқармасидан ундириб беришни сўраган.

Ушбу даъво аризаси 2020 йил 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан қисман қаноатлантирилиб, А. Кубатин томонидан суд ҳаражатларига кетган 446 000 сўм ва почта ҳаражатлари учун кетган 16 000 сўм моддий зарарни Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокимияти молия бўлими унинг яқин қариндошларига қайтариш белгиланган, маънавий зарар бўйича фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилган", дейилади маълумотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!