Мақсад — ўлимни енгиш: Жефф Безос энг яхши олимларни йиғмоқда

Мақсад — ўлимни енгиш: Жефф Безос энг яхши олимларни йиғмоқда

Амазон интернет гиганти асосчиси Жефф Безос ўлмаслик технологиялари устида ишлаш учун энг яхши олимлардан иборат гуруҳни йиғмоқда.

Маълум бўлишича, миллиардер ўз пулларини Alto Labs деб номланган стартапга сарфламоқда. Яқинда гуруҳга GlaxoSmithKline фармацевтика гигантининг собиқ бош олими Хэл Баррон олиб келинди. Стартап қариш муаммолари билан шуғулланади. Баррондан ташқари, унинг таркибида 2012 йилги тиббиёт бўйича Нобел мукофоти лауреати, илдиз ҳужайраларини тадқиқ этишдаги иши учун мукофотланган доктор Шиня Яманака ва кимё бўйича 2020 йилги Нобел мукофоти лауреати Женнифер Доудна ҳам бор.

Жамоага иш бошлаётган пайтида 3 миллиард доллардан ортиқ маблағ берилди. Пул ҳужайраларни қайта дастурлаш, етук ихтисослашган (соматик) ҳужайраларни индукцияланган плурипотент илдиз ҳужайралари ҳолатига қайтариш жараёнини ўрганишга сарфланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!