"Манчестер Юнайтед"нинг 12 нафар футболчиси заҳарланди

"Манчестер Юнайтед"нинг 12 нафар футболчиси заҳарланди

"Манчестер Юнайтед"нинг баъзи футболчилари "Шериф" билан УЕФА Европа лигаси ўйинидан (2:0) сўнг заҳарланди, деб хабар бермоқда The Sun.

Қайд этилишича, клубнинг 12 нафар футболчиси ўйиннинг эртасига, жума куни ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Манчестерликлар бу футболчиларнинг Кишинёвда ёки қайтишда самолётда еган таомлари билан боғлиқлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Шу сабабли бир нечта футболчилар жума куни машғулотларни ўтказиб юборишди, баъзилари эса клубнинг шанба кунги машғулотларини ҳам ўтказиб юборишди. Шу билан бирга, халқаро танаффус вақтида барча футболчилар ўз терма жамоаларига йўл олишди.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Терма жамоалар ўйинларидан сўнг “қизил иблислар” “Манчестер Сити” билан Манчестер дербисини ўтказади (2 октябрь, Тошкент вақти билан 18:00).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!