Мактаб қурган тадбиркорлар солиқдан озод қилинади

Мактаб қурган тадбиркорлар солиқдан озод қилинади

Рудакий туманидаги бир қатор қишлоқларнинг болалари маҳаллий тадбиркорлардан янги йил совғаси олди. Оби Шифо ва Шаҳристон қишлоқларида тадбиркорлар томонидан замонавий мактаб қурилди. Мактабларнинг очилиш маросимида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон иштирок этди.

Шаҳристон қишлоғидаги мактаб биноси 21 миллион сомони эвазига тадбиркор Абдуҳалил Ғуломов томонидан қурилди. Ўқув биноси икки сменада таълим оладиган 1280 ўқувчига мўлжалланган бўлиб, 22 та синфдан иборат. Янги мактабда Шаҳристон, Механ ва Дарёобод қишлоқларининг болалари сабоқ олади, дея хабар берди Тожикистон Президентининг матбуот хизмати.

Тадбиркор Абдуҳалил Ғуломовнинг маълум қилишича, мактаб қурилиши эҳсон бўлиб, у шу каби замонавий мактабни Кулоб минтақасида ҳам қуришни ният қилган.

Оби Шифо қишлоғидаги бошқа бир мактаб тадбиркор Нуршед Машрабов маблағларига қурилди. Ўтган йили Эмомали Раҳмоннинг Рудакий тумани аҳолиси билан учрашувида Машрабов мактаб қуришга ваъда бериб, бир йилда иншоотни қуриб, фойдаланишга топширди. Янги 7-умумтаълим мактаби уч қаватдан иборат бўлиб, икки сменада таълим оладиган 1280 нафар ўқувчига мўлжалланган.

Маҳаллий тадбиркорларнинг сўзларига қараганда, мактаб қурилишида тадбиркорлар солиқларнинг барча туридан озод қилинди. Тожикистон Солиқ қўмитаси ўз маблағлари ҳисобидан мактаб, болалар боғчаси, тиббиёт муассасалари, турар жой биноларини қуриб давлат балансига ўтказган шахсларга нисбатан шу каби имтиёзлар берилганини тасдиқлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!