Франция етакчиси Эммануэль Макрон Украина ва Россия Федерациясини музокаралар столига қайтариш учун барча имкониятларни ишга солиш зарурлигини айтди. Бу ҳақда BFM TV телеканали хабар бермоқда.
“Ўйлайманки, бугун биз ҳамма нарсани қилишимиз керак, шунда иштирокчи томонлар танлаган вақтда, Украина бунга қодир бўлганда, томонлар музокаралар столига қайтсин”, — деди Франция президенти.
Макроннинг сўзларига кўра, музокаралар можаронинг ҳар икки томони уларга тайёр бўлиши биланоқ ўтказилиши керак. Шу билан бирга, Франция раҳбарининг сўзларига кўра, музокараларда Украина томонидан илгари сурилган талаблар ҳисобга олиниши керак.
Шунингдек, Макрон Франция “Россия Федерацияси билан уруш қилмаётгани” ва Кремль билан мулоқотни давом эттиришга тайёр эканлигига эътибор қаратди.
Бибимарямнинг сўзларига кўра, муаммо 2022 йилда, биринчи фарзандини дунёга келтирганидан кейин юзага келган. Унинг айтишича, туғруқхонада ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида чақалоқнинг ўлими ҳақидаги маълумотга онанинг ўлими ҳам қўшиб юборилган. Натижада у давлат базаларида вафот этган фуқаро сифатида қайд этилган.
АҚШда россиялик такси ҳайдовчиси GPS орқали берилган йўналишга амал қилиб, тасодифан Калифорниядаги ҳарбий база ҳудудига кириб кетгани учун ҳибсга олинди.
Шаҳноза Мирзиёева фуқароларнинг мурожаат ва фикр-мулоҳазалари тизимдаги камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Россия президенти ёрдамчиси Николай Патрушев Польша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорскийнинг Россия устидан ҳарбий устунлик ҳақидаги баёнотларини танқид қилди.
Президент фармони лойиҳасига кўра, 2028 йилдан пенсия ёши ҳар йили 3 ойга оширилиб, 2039 йилда эркаклар учун 63 ёш, аёллар учун 58 ёш этиб белгиланиши мумкин.
Пентагон бош инспектори ҳисоботида Эронга қарши уруш АҚШ ҳарбийларида ўқ-дорилар танқислиги ва қурол-яроғ етказиб бериш занжирларида узилишларга олиб келгани қайд этилди.
Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги гидроэнергетика соҳасидаги ҳамкорлик янги мазмун билан бойиб бормоқда. Давлат раҳбари томонидан соҳани ривожлантириш, кичик ва микро ГЭСлар қурилишини кенгайтириш ҳамда илғор технологияларни жорий этиш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ халқаро тажрибани ўрганиш ва замонавий технологик ечимларни мамлакатимиз амалиётига татбиқ этиш бўйича изчил ишларни амалга оширмоқда.
Шанхайдаги верфда катта сувости дронларини жойлаштириш ва денгизга тушириш учун мўлжалланган янги кема қурилаётгани аниқланди. Кемада махсус ички док, тушириш-кўтариш тизими ва тахминан 4 та учувчисиз сувости аппаратини сиғдира оладиган ангар мавжуд.
15 сентябрь куни Сеул осмонида ўзгача манзара кузатилди — Ўзбекистон байроғининг мовий, оқ ва яшил рангларидаги дирижабль Корея Республикаси пойтахти узра парвоз қилди.
Омбудсманга “Сирдарё сув таъминоти” АЖ Ховос туман бўлими ходимлари дам олиш ва байрам кунлари мажбуран ишга жалб қилинаётгани ҳақида мурожаат келиб тушди.
Жиззах вилояти ИИБнинг маълум қилишича, 2026 йил 6 сентябрь куни Шароф Рашидов тумани Қаҳрамон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ф.М. иссиқ сув сепилиши оқибатида турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалига ётқизилган.
Мақолада Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги тарихий ришталар, бугунги алоҳида стратегик шериклик, савдо-инвестиция алоқалари ҳамда муносабатларни янги технологик босқичга олиб чиқиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилган.
АҚШ Вашингтон маълумотларига кўра, Эрондан бошпана сифатида фойдаланиб, АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши ҳужумларни тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этаётган Ал-Қоида ташкилотининг юқори лавозимдаги 8 нафар раҳбари ҳақида маълумот учун мукофот эълон қилди.