Россиялик такси ҳайдовчиси тасодифан АҚШ ҳарбий базасига кириб кетди
АҚШда россиялик такси ҳайдовчиси GPS орқали берилган йўналишга амал қилиб, тасодифан Калифорниядаги ҳарбий база ҳудудига кириб кетгани учун ҳибсга олинди.
Shot Telegram каналининг хабар беришича, Sergey Uber ҳайдовчиси бўлиб ишлаган ва GPS орқали берилган йўналиш бўйича йўловчи ташиш буюртмасини бажараётган бўлган. У бурилишдан ўтиб, Pendleton денгиз пиёдалари базаси дарвозасига келиб қолган.
Ҳайдовчини база ҳудудида ҳарбий хизматчилар тўхтатиб, иммиграция ходимларига топширган. Шундан сўнг у ҳибсхонага юборилган ва депортация жараёни бошланган.
Маълумотларга кўра, россиялик эркак 2019 йилда талабалик визаси билан АҚШга келган. Визаси бир йил ўтиб тугаганидан сўнг у ишлаш учун рухса