Саида Мирзиёева: "Тошкентни янада қулай масканга айлантириш ниятидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаймиз"
Тошкент шиддат билан кенгайиб бормоқда, шаҳарсозлик ва экология билан боғлиқ бугунги вазиятни инобатга олсак, унинг келажаги ҳар қачонгидан ҳам жиддий эътибор ва таҳлилни талаб қилмоқда.
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева шу мақсадда қатор йирик меъморий лойиҳалар ташаббускорлари, мустақил мутахассислар ва урбанистлар, етакчи ихтисослашган ижодий студиялар ҳамда олий таълим муассасалари вакиллари билан учрашув ўтказди.
"Биргаликда ечим топишимиз керак бўлган масалалар талайгина — муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий объектлар зиммасига катта юк тушаётганидан торÑ