Лавров Россия АҚШ ва Украина билан уч томонлама музокараларни қайта бошлашга тайёрлигини билдирди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия, АҚШ ва Украина иштирокидаги уч томонлама музокараларнинг янги босқичини ўтказишга Москва тайёр эканини билдирди.
«Биз ҳеч қачон музокаралардан бош тортмаганмиз. Ўтказилган барча музокаралар бизнинг ташаббусимиз билан эмас, балки бошқа томонларнинг қарори билан тўхтатилган. Шунинг учун ҳамкасбларимиз тайёр бўлса, музокараларни қайта бошлаш мумкин. Бизнинг айтадиган гапимиз бор», — деди Лавров Украинадаги вазиятга бағишланган давра суҳбатида.
Лавров, шунингдек, Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси доирасида АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан учрашишни режалаштираётганини айтди. БМТ доирасида ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги тадбирлар 22–28 сентябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
Сентябрь ойи бошида Москва ва Киевга ташриф буюрган Дональд Трампнинг махсус вакиллари АҚШ, Украина ва Россия иштирокидаги уч томонлама музокараларни қайта тиклашга чақирган. Россия ва Украина вакиллари музокаралар октябрь ойида қайта бошланиши мумкинлигини билдирган.
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг айтишича, Москва музокаралар учун Абу-Дабини «мутлақо мақбул» жой деб ҳисоблайди.
2026 йил январь–февраль ойларида Россия, Украина ва АҚШ иштирокида уч босқич музокара