Антарктидада 695 миллиард тонна муз тўпланди: олимлар сабабини аниқлади
«Nature» журналида эълон қилинган тадқиқотга кўра, 2021–2023 йилларда Антарктида муз қатлами массаси қарийб 695 миллиард тоннага ошган. Олимлар буни тропик ҳудуддаги океан сувларининг узоқ давом этган исиши натижасида қор ёғишининг кўпайиши билан изоҳламоқда.
Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, ғарбий Тинч океани ва шарқий Ҳинд океани туташган ҳудуддаги «илиқ ҳавза»нинг исиши минглаб километр узоқликдаги Антарктида об-ҳавосига таъсир кўрсатган. Бу жараён атмосферада Россби тўлқинини юзага келтириб, нам ҳавони Шарқий Антарктида томон йўналтирган.
Натижада атмосфера дарёлари орқали қитъага кўпроқ намлик етиб бориб, кучли қор ёғиши кузатилган. Бу эса муз қатламига қўшимча масса қўшилишига олиб келган.
Олимлар 695 миллиард тоннани Антарктидада GRACE сунъий йўлдошлари қайд этган энг катта қисқа муддатли масса