101 нафар фуқарони алдаб, сохта “права” тайёрлаб берган шахсдан 546 миллион сўм давлат фойдасига ундирилди
Учкўприк туманида жиноят оқибатида давлатга етказилган зарар тўлиқ қопланди.
Учкўприк туман Мажбурий ижро бюроси бўлими иш юритувига жиноят натижасида давлат фойдасига етказилган зарарни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Ижро ҳужжатига асосан, қарздор Э.Г. йиллар давомида фуқароларни алдаб, уларга қонунга хилоф равишда сохта ҳайдовчилик гувоҳномалари тайёрлаб бергани аниқланган. Ушбу шахс томонидан 101 нафар фуқарога сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси тайёрлаб берилган.
Мазкур жиноий қилмиш натижасида давлатга етказилган зарарни ундириш мақсадида ижро ҳаракатлари