Жиззахда эрнинг қариндошлари келинни ваҳшийларча қийнаган. Жиноят иши қўзғатилди
Ижтимоий тармоқларда “Жиззах вилоятида келин оилавий зўравонликка дучор бўлгани” ҳақида хабарлар кенг тарқалмоқда.
Жиззах вилояти ИИБнинг маълум қилишича, 2026 йил 6 сентябрь куни Шароф Рашидов тумани Қаҳрамон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ф.М. иссиқ сув сепилиши оқибатида турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалига ётқизилган.
Тиббий муассаса маълумотномасига кўра, фуқарога танасининг чап қўл елка соҳаси, чап оёқ сон соҳаси, ўнг оёқ тизза бўғими ва қориннинг қовуқ соҳасида 6–8 фоиз миқдоридаги 2–3А даражали куйиш жароҳатлари ташÑ