Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон — Корея бизнес форумидаги асосий фикрлари
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сеулдаги Ўзбекистон – Корея бизнес форуми очилишидаги нутқидан асосий фикрлари тақдим этилди. Жумладан:
Корея – Ўзбекистоннинг вақт синовидан ўтган дўсти ва алоҳида стратегик шериги;
Корея бизнеси Ўзбекистонда шунчаки фаолият юритишга эмас, балки янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, технологиялар ва инфратузилмани ривожлантиришга инвестиция киритишга таклиф қилинди;
Мақсад – Ўзбекистонни минтақадаги асосий ишлаб чиқариш, технологик ва экспорт майдонларидан бирига айлантириш;
Мамлакатимизда муҳим минераллар соҳасида яқин йилларда умумий қиймати 4 миллиард доллардан ортиқ бўлган 120 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган;
Ўзбекистоннинг табиий ресурслари, инсон капитали ва ўсиб бораётган бозорини Кореянинг технологиялари, муҳандислик тажрибаси ва жаҳон брендлари билан уйғунлаштириш таклиф этилди;
Устувор вазифа – шунчаки хомашё экспорт қилиш эмас, балки Ўзбекистонда чуқур қайта ишлашдан тортиб, тайёр юқори технологигали маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш занжирларини яратиш;
2030 йилга қадар Ўзбекистон электротехника саноати ҳажмини 11 миллиард долларга, экспортни эса 5 миллиард долларга етÐ