БМТ бош котиблигига даъвогар Украина бўйича глобал тинчлик конференцияси ўтказишни таклиф қилди

БМТ бош котиблигига даъвогар Украина бўйича глобал тинчлик конференцияси ўтказишни таклиф қилди

БМТ бош котиби лавозимига даъвогар, Уганданинг ташкилотдаги собиқ доимий вакили Олара Отунну Украина бўйича глобал тинчлик конференциясини ўтказиш зарурлигини билдирди.

"Асосий манфаатдор томонлар билан зудлик билан иш олиб бориб, глобал тинчлик конференциясини чақириш ёки уни қўллаб-қувватлаш зарур. Унинг мақсади можарони дарҳол тўхтатиш бўлиши керак", — дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.

Отуннунинг таъкидлашича, ушбу вазифани амалга ошириш учун БМТга турли томонлар ўртасида "кўприк қура оладиган" ва халқаро ҳамжиҳатликни шакллантира оладиган раҳбар керак.

Унинг фикрича, БМТнинг янги раҳбари кенг халқаро қўллаб-қувватлашга эга бўладиган дадил ташаббусларни илгари суриш ва амалга ошириш қобилиятига ҳам эга бўлиши лозим.