Испания грандлари Эрлинг Холандни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Испания грандлари Эрлинг Холандни ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Испаниянинг икки гранди — "Реал" ва "Барселона" қизиқиш доирасида бўлиб турибди.

TEAMtalk маълумотига кўра, ҳар икки клуб норвегиялик футболчини 2027 йилда ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Испания грандлари Холанднинг янги шартномасида товон пули банди мавжуд, деб ҳисобламоқда. Бироқ "Манчестер Сити" бундай банд борлигини рад этяпти.

Шу билан бирга, манба футболчи ва инглиз клуби ўртасида алоҳида тушуниш мавжудлигини таъкидламоқда. Унга кўра, агар Холанд фаолиятида янги чақириқни қабул қилишга қарор қилса, "Сити" унинг кетишига тўсқинлик қилмаслиги мумкин.

Ҳозирча эса 26 ёшли ҳужумчи Манчестерни тарк этиш истагини билдирмаган. Турли трансфер миш-мишларига қарамай, Холанд "шаҳарликлар" сафида қолишга содиқ экани қайд этилмоқда.

Жорий мавсумда норвегиялик форвард барча турнирларда 6 та учрашувда 6 та гол урди.