ЕИ Россияга қарши санкцияларни узайтиришни бир ҳафтага қолдирди — Усмонов масаласи баҳс марказида

ЕИ Россияга қарши санкцияларни узайтиришни бир ҳафтага қолдирди — Усмонов масаласи баҳс марказида

Франция Алишер Усмоновни чекловлар рўйхатдан чиқаришни талаб қилганидан сўнг, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни фақат бир ҳафтага узайтирди.

Евроиттифоқ элчилари чекловлар бўйича келишмовчиликларни бартараф этиш мақсадида Россияга қарши санкцияларни фақат бир ҳафтага узайтиришга келишиб олдилар.

Хабар берилишича, Словакия ва Франция икки россиялик олигарх — Усмонов ва Фридманни чекловлар рўйхатидан чиқариб ташлашни талаб қилишда давом этаётгани сабабли, Европа Иттифоқи давлатлари 3000 нафар Россия жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкцияларни узайтириш борасида ҳамон бир тўхтамга кела олмади.

Дипломатлар ушбу 1 ҳафта ичида санкция режимини узайтириш бўйича ўзаро келишувга эришишга умид қилишмоқда.