Лавров БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Рубио билан музокара ўтказади

Лавров БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Рубио билан музокара ўтказади

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио яқин вақт ичида Нью-Йоркда учрашув ўтказади.

Бу ҳақда Лавровнинг ўзи маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, музокара БМТ Бош Ассамблеяси доирасида бўлиб ўтади.

"Менинг Нью-Йоркда, Бош Ассамблея доирасида давлат котиби Рубио билан учрашувим режалаштирилган", — деди Россия ташқи ишлар вазири.

Лавровнинг таъкидлашича, учрашувда Украинадаги вазият ҳам муҳокама қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар