Макрон парашютдан сакрашга ваъда берди

Макрон парашютдан сакрашга ваъда берди

Франция президенти Эммануэль Макрон Тулузадаги ҳарбий базага ташрифи чоғида парашютдан сакраб кўришга ваъда берди. Бу ҳақда Depeche du Midi нашри хабар тарқатган.

Француз етакчиси шарафига десантчилар кўргазмали чиқишларини намойиш этишган, Макрон улар билан саломлашган. Бригада командири президент ҳамда бош вазирнинг парашютдан қандай сакрашини кўришни астойдил исташларини айтиб, ҳазиллашган.

- Мен сакраб кўраман, ваъда бераман, - деган президент.

life.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!