Makro Тошкентдаги Compass савдо-кўнгилочар марказидан чиқиб кетди

Makro Тошкентдаги Compass савдо-кўнгилочар марказидан чиқиб кетди

Makro Тошкент шаҳридаги Compass савдо-кўнгилочар марказида жойлашган дўконини сотди, дея хабар берди Spot.uz. Маълум қилинишича, энди у ерда Carrefour дўкони жойлашади. 

Бу Ўзбекистондаги илк 7500 квадрат метр майдонга эга Makro City гипермаркети гипермаркети эди. Makro Compass'да ушбу савдо-кўнгилочар маркази очилганидан, яъни 2018 йилдан бери ишлаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Makro расман Samarqand Darvoza`дан чиқиб кетгани ҳақида хабар бергандик. Samarqand Darvoza`да ҳам Carrefour остида супермаркет очилиши кутилмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!