Мадуро: Венесуэлада тартибсизликлар уюштирган икки мингдан ортиқ шахс қўлга олинди

Мадуро: Венесуэлада тартибсизликлар уюштирган икки мингдан ортиқ шахс қўлга олинди

Венесуэла ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари сайловнинг эртаси куни мамлакатни қамраб олган тартибсизликларнинг 2 мингдан ортиқ иштирокчисини ҳибсга олди.

Бу ҳақда мамлакат президенти Николас Мадуро маълум қилди.

Унга кўра, маҳбуслар икки қаттиқ тартибли қамоқхонада сақланади.

«Сайлов марказлари ва Миллий сайлов кенгашининг ҳудудий идораларини ёқиб юборганларнинг 80 фоизи аллақачон қамоқда, деб айтаман», деди Мадуро.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!