Лукашенко ваколатларининг бир қисмини парламент ва ҳукуматга ўтказишга қарор қилди

Лукашенко ваколатларининг бир қисмини парламент ва ҳукуматга ўтказишга қарор қилди

Беларусь президенти Aлександр Лукашенко ваколатларининг бир қисмини парламент ва ҳукуматга ўтказишга қарор қилди.

«Халқ ва жамият ўзгаришларни хоҳлайди. Биз яқинда парламент раҳбарияти билан келишиб олдик: президент ваколатларининг 70−80 фоизини парламент, ҳукумат, бошқа тузилмаларга ўтказиш учун Конституция бузилмаслиги керак», — деди президент.

Лукашенко, шунингдек, Бутун Беларус халқ ассамблеясигача ваколатларини адолатли равишда тақсимлашга ваъда берди.

Унинг таъкидлашича, у масъулиятни ўз зиммасига олиб, жамиятдаги кескин масалалар бўйича аллақачон бир қатор қарорлар қабул қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!