Литва парламенти биринчи ўқишда қонун лойиҳасини маъқуллади, унда ташқари, Россия Федерацияси ва Белоруссия фуқароларининг Литва фуқаролигига ўтиш тўғрисидаги аризалари қабул қилинмайди ва олдин берилган аризаларни кўриб чиқиш тўхтатилади.
Ўзгартиришлар муаллифлари, ички ишлар вазири Агне Билотайте ва Сеймнинг Миллий хавфсизлик ва мудофаа қўмитаси раиси Лауринас Кашюнас сўзларига кўра, "ушбу чекловчи чора Литва Республикаси фуқаролигини олиш имкониятини бекор қилишни эмас, фуқароликка қабул қилиш тўғрисидаги аризалар ва қарорларни қабул қилишни вақтинча тўхтатиб қўяди».
Қонун лойиҳасида Литванинг хориждаги виза хизматларида Россия Федерацияси ва Белоруссия фуқароларидан виза олиш ҳамда яшаш учун учун аризаларни қабул қилишни тўхтатиш (воситачи Литва Ташқи ишлар вазирлиги бўлган ҳоллар бундан мустасно), белгиланди. Истисно миллий ёки Шенген визаси эгалари, шунингдек, олдиндан яшаш учун рухсатнома ёки уни бериш тўғрисида қарорга эга бўлганлар учун қўлланилади.
Қонун лойиҳасида, шунингдек, Россия фуқароларининг Европа Иттифоқининг ташқи чегараси орқали Литва ҳудудига ўтиши «индивидуал қўшимча батафсил текширувдан ўтиши кераклиги» қайд этилган.
Бундан ташқари, биринчи ўқишда тасдиқланган тузатишлар россиялик жисмоний шахсларга, шунингдек, улар томонидан яратилган ёки назорат қилинадиган юридик шахсларга Литвада кўчмас мулк сотиб олишни тақиқлайди. Ўз мамлакатида таъқибга учраган яшаш учун рухсатнома эгалари учун истисно қилинган.
Шунингдек, тузатишлар Россия ва Белоруссия билан иқтисодий алоқаларни давом эттирувчи литвалик сиёсатчиларга алоқадор компаниялар ҳақидаги маълумотларни чоп этишни назарда тутади.
Қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилиш учун 113 депутат овоз берди, 9 нафари бетараф қолди, бирорта ҳам депутат қарши овоз бермади.
Қонун лойиҳаси ҳали иккинчи ўқишдан ўтиши керак.
Литва Россия Федерацияси ва Беларус фуқароларига визалар беришни Россия қўшинларининг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бир неча кун ўтиб тўхтатиб қўйди. Гуманитар визалар бундан мустасно.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия раҳбари Владимир Путин билан суҳбатлашгандан сўнг, Россиянинг Украинага қарши урушда ғалаба қозонишига ишонч билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.