"Лақаби "Ҳожи" эди": Туркиядаги портлашда гумон қилинаётган аёл айрим ҳақиқатларни ошкор қилди

"Лақаби "Ҳожи" эди": Туркиядаги портлашда гумон қилинаётган аёл айрим ҳақиқатларни ошкор қилди

Истанбулда теракт содир этишда гумон қилинаётган Aҳлам Aлбашир сўроқ пайтида берган кўрсатмасида портлаш содир бўлган пайтда "Истиқлол" кўчасида ёлғиз бўлмаганини, у кузатилаётганини ва воқеа жойидан буйруқ олганини айтди.

Якшанба куни тушдан кейин Истанбулнинг марказий туманидаги "Истиқлол" кўчасида портлаш содир бўлди. Олти киши ҳалок бўлди, 81 киши яраланди. Мамлакат расмийлари ҳодисани теракт сифатида баҳолади. Портлашдан кейин таксида жўнаб кетган Aлбашир қўлга олинди, у PKK террор ташкилоти (Курдистон Ишчилар партияси) билан алоқаси борлигини тан олди.

"Портлашни амалга оширган террорчи Aҳлам Aлбасир Истанбулда муҳим маълумот берди. Террорчи ҳужум пайтида ёлғиз бўлмаганини айтди", - деб хабар берди НТВ телеканали.

Aлбашир, шунингдек, ўриндиқда ўтирган "Ҳожи" кодли террорчи оломонга қараб, бомбани портлатишни буюрганини айтди.

Истанбулдаги терактга алоқадорликда гумон қилинганлар сони аллақачон 50 нафардан ошган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!