Кўча камераси фаришта парвозини суратга олди

Кўча камераси фаришта парвозини суратга олди

Биласизми, АҚШнинг Мичиган штатидаги кўча камераларидан бири ғайриоддий бир мавжудотни суратга туширишга муваффақ бўлди.

Яқинда Мичиган штати фуқароси Глен Торман уйи яқинидаги кузатув камераси нималарни суратга олганини текшира туриб кўзларига ишонмади. Суратлардан бирида қанотли фариштага ўхшаш бир мавжудот мана-ман деб турарди.

Ушбу ғалати мавжудот ҳавода муаллақ турганидан унинг қанотлари, боши ва қўлини бемалол кўриш мумкин.

Торман бу ғайриоддий суратларини маҳаллий руҳоний Дэниэль Мозесга кўрсатди. У эса мазкур расмдан қаттиқ ҳайратга тушиб, Худонинг инояти эканлигига ишонмоқда.

hronika. info


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!