Аввалроқ, Бухоро вилояти Жондорда яшовчи 17 ёшли ўсмирнинг 34 млрд сўмлик (2,6 млн доллар) криптоактивларнинг ноқонуний савдосида гумонлаб қўлга олингани ва айни пайтда иши терговда экани айтилган эди.
Ушбу хабар ижтимоий тармоқнинг айрим фойдаланувчилари томонидан ўсмирнинг катта миқдордаги криптовалютани гўёки ўзи ишлаб топганлиги учун жавобгарликка тортилгани айтилиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.
Бир муддат ўтиб эса ИИВ мазкур жиноят иши ҳамда шу турдаги жиноят ишларига доир жиноий қилмишлар тўғрисида тушунтириш бериб, йигитнинг «виртуал валютчик»лик билан шуғулланиб келгани ва бу жараёнда у 7 ой давомида 4 мингдан ортиқ 34 млрд сўмлик шубҳали воситачилик операцияларини амалга оширган ҳолда ўтказилган пулларнинг 0,1-2 фоизи миқдорида воситачилик ҳақи олиб келганини билдирган эди.
Экология вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушербаевнинг ёзишича, 34 млрд сўм «оборот» қилган М.З. жавобгарликка тортилмайдиган бўлди.
«Оддий оиладан чиққан Муроджон Бухоро давлат университетининг иқтисодиёт ва туризм факультети талабаси.
Афсуски унга нисбатан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари кетаётганди.
Куни кеча ушбу жиноят иши терговчининг қарорига кўра, ҳаракатдан тугатилибди. Унда Муроджоннинг қилган иши ижтимоий хавфли эмаслиги, айбидан пушаймонлиги, оилавий аҳволи ва ҳоказолар инобатга олинган», – деб хабар беради Кушербаев.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро Дўстов метанда юзага келаётган муаммоларни танқид қилгани акс этган видео тарқалган эди. Ушбу фуқарога нисбатан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан 26 декабрь куни 15 сутка қамоқ жазоси тайинлангани айтилмоқда.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина Президенти Владимир Зеленский америкалик машҳур журналист Лекс Фридманга берган интервьюсида “Мамлакат Луганск, Донецк, Запорожье ва Херсон вилоятлари, шунингдек Қримдан НАТОга аъзо бўлиш таклифи эвазига воз кечишга рози бўладими?” деган саволга жавоб берди.
Айни дамда қутқарув операциясида: 55 нафар қутқарувчи, 5 та сув кемаси, 2 та учувчисиз учиш аппарати, сув ости қидирувлари учун акс садо-садогор, 10 та техника иштирок этмоқда.
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, вируснинг асосий симптомлари йўтал, тумов, ҳансираш, иситма, бош оғриғи бўлиб, уни махсус даволаш усули мавжуд эмас.