Кредит талаби 217,8 млрд. сўм бўлган 455 нафар ёшларнинг лойиҳалари молиялаштирилди

Кредит талаби 217,8 млрд. сўм бўлган 455 нафар ёшларнинг лойиҳалари молиялаштирилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзмиллийбанк” АЖ ахборот хизмати раҳбари Зебо Тўхтаева маълум қилди.

✅Ёшлар тадбиркорлиги лойиҳаларини молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Ўзмиллийбанк ўртасида 100 млн. АҚШ долл. экв.да маблағларни жалб қилиш бўйича Бош Келишув имзоланди ҳамда кредит линияси очилди.

✅Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларидан унумли фойдаланиш мақсадида бугунги кунгача ҳудудларда ёшлар томонидан амалга ошириладиган жами лойиҳа қиймати 283,2 млрд.сўм.

✅Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига ҳудудларда 2 539 та янги иш ўринлари яратилиб аҳолининг бандлиги таъминланди.

✅Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ресурслари ҳисобидан уй-жойга муҳтож 563 нафар ёш оилаларга
169,1 млрд.сўм миқдорида имтиёзли ипотека кредитлари ажратилди.

✅Банк томонидан 2022-2024 йиллар давомида 30 668 нафар ёшларга 328,2 млрд. сўм миқдорида имтиёзли таълим кредитлари ажратилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!