Коронавирус: Япония ҳар бир фуқаросига 930 доллардан тўлайди

Коронавирус: Япония ҳар бир фуқаросига 930 доллардан тўлайди

Япония ҳукумати мамлакатнинг ҳар бир фуқаросига 100 минг иена (тахминан 930 АҚШ доллари) миқдорида нафақа тўлай бошлади. Бу ҳақда сешанба куни маъмурий ишлар ва коммуникациялар бўйича вазир Санаэ Такаити маълум қилди.

«Нафақа пулини тўлаш мамлакатнинг 1388 та муниципалитетида бошланди, бу уларнинг умумий миқдоридан 79,7 фоизни ташкил этади», - дея маълум қилди у.

Нафақа тўлаш учун маблағлар апрель ойининг охирида Японияда коронавирус пандемияси шароитида мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий молиявий йил учун (2020 йил 1 апрелдан бошланди) қўшимча 25,6 трлн иена (237 млрд доллар) миқдорида тасдиқланган бюжетдан олинади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Япония ҳудудида коронавирус билан касалланганлар сони 17,3 мингдан ошди, 860дан ортиқ киши вафот этди. 14 мингдан ортиқ одам тузалди. 

Мамлакатда фавқулодда ҳолат 16 апрелдан бошланган бўлиб, у 31 майгача узайтирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!