Коронавирус! Хавфсиз дея эътироф этилган мамлакат яна карантин чораларини қайтармоқда

Коронавирус! Хавфсиз дея эътироф этилган мамлакат яна карантин чораларини қайтармоқда

Ташриф буюриш мумкин бўлган энг хавфсиз ҳудудлар рўйхатига киритилган Сербияда сўнгги 24 соат ичида 350 дан ошиқ одамда вирус аниқланди.

“Юқтирганларнинг 80 фоизи пойтахт Белград аҳолисидир”, дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, бу апрел ойидан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.

Шу муносабат билан расмийлар бар ва тунги клубларнинг фаолиятини чеклашга қарор қилди, шунингдек, ниқоб тақиш мажбурий этилди.

Тасдиқланган маълумотларга кўра, мамлакатда 15 минг аҳолида коронавирус аниқланган, 290 киши вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!